Skip to content
Янгиликлар ва эълонлар

ЮКСАК ЭъТИРОФ — ФИДОКОРОНА МЕҲНАТГА МУНОСИБ БАҲО

#Mustaqillik_35_yilligi
 ЮКСАК ЭъТИРОФ — ФИДОКОРОНА МЕҲНАТГА МУНОСИБ БАҲО — 1
 ЮКСАК ЭъТИРОФ — ФИДОКОРОНА МЕҲНАТГА МУНОСИБ БАҲО — 2
 ЮКСАК ЭъТИРОФ — ФИДОКОРОНА МЕҲНАТГА МУНОСИБ БАҲО — 3
 ЮКСАК ЭъТИРОФ — ФИДОКОРОНА МЕҲНАТГА МУНОСИБ БАҲО — 4
 ЮКСАК ЭъТИРОФ — ФИДОКОРОНА МЕҲНАТГА МУНОСИБ БАҲО — 5
1 / 5
🏅Тантанали тадбирда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар қаторида Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” давлат муассасаси директори Бегимқулов Эркин Абдуғаффорович ҳам “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди. Юксак мукофот Агентлик раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилиб, соҳа вакилларининг юртимиз ободлиги, атроф-муҳит мусаффолиги ва аҳоли фаровонлиги ёълидаги самарали меҳнати алоҳида эътироф этилди. ➡️ Мазкур эътироф — Эркин Абдуғаффоровичнинг соҳа ривожи, ҳудудларда санитар тозалаш хизматлари сифатини ошириш, тизим фаолиятини такомиллаштириш ҳамда жамоани ягона мақсад сари бирлаштириш ёълидаги самарали ва масъулиятли фаолиятига берилган муносиб баҳодир. 👏 Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” давлат муассасаси жамоаси номидан Эркин Абдуғаффоровични ушбу юксак эътироф билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар ҳамда юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги ёълидаги ишларида янги зафарлар тилаймиз! Шунингдек, бу мукофот раҳбар бошчилигидаги “Тоза ҳудуд” жамоасининг кундалик машаққатли ва фидокорона меҳнатига билдирилган юксак ишонч ва эътибор сифатида ҳам барчамизга катта фахр бағишлайди ⚡️ 💬Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз! Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч, халқимиз фаровон бўлсин! 🇺🇿 🇺🇿 Мустақиллигимиз абадий, Ватанимиз тинч ва обод бўлсин! Сурхондарё вилояти "Тоза ҳудуд" Давлат муассасаси ахборот хизмати.

Боғланиш

ЮКСАК ЭъТИРОФ — ФИДОКОРОНА МЕҲНАТГА МУНОСИБ БАҲО · Tozalive