Янгиликлар ва эълонлар
🌿 “ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК”: ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА ТОЗАЛИК ИШЛАРИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ

Ўрганиш давомида аҳоли гавжум ҳудудлар ва ёъл бўйларида ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни йиғиш, махсус техникаларга юклаш ва белгиланган манзилларга олиб чиқиш жараёнлари назорат қилинди.
⚡️Шунингдек, махсус техникаларнинг белгиланган ёъналишлар бўйича ҳаракати, ҳудудларга ўз вақтида хизмат кўрсатилиши ҳамда санитария-тозалик ҳолатини доимий назоратда сақлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
♻️ Мақсад — ҳудудлар тозалигини таъминлаш, обод ва озода муҳит яратиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш!
