Янгиликлар ва эълонлар
💠ҲУДУДЛАРАРО ТАЖРИБА АЛМАШИНУВИ: СУРХОНДАРЁДАГИ ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМЛАР АМАЛИЁТДА
#SEMINAR #Qoraqalpogiston #Navoiy #Surxondaryo
1 / 10
🖥 Ташриф доирасида ташкил этилган амалий семинарда меҳмонларга Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” давлат муассасасида санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш, махсус техникалар фаолиятини мониторинг қилиш, рақамлаштириш ҳамда замонавий бошқарув ва назорат тизимларини амалиётга жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таништирилди.
⚡️Семинар иштирокчиларида муассасада ташкил этилган Ситуацион марказ алоҳида қизиқиш уйғотди. Марказ орқали махсус чиқинди ташувчи техникаларнинг ҳаракати ГПС мониторинг ва онлайн камералар ёрдамида реал вақт режимида кузатилиши, белгиланган ёъналишларда хизмат кўрсатиш жараёнлари назорат қилиниши амалий тарзда намойиш этилди.
🤖 Шунингдек, Ситуацион марказ фаолиятига интеграция қилинган сунъий интеллект — АИ асосидаги назорат тизими имкониятлари билан ҳам яқиндан таништирилди. АИ технологияларидан фойдаланган ҳолда мониторинг маълумотларини таҳлил қилиш, хизмат жараёнларидаги ҳолатларни аниқлаш ҳамда назорат самарадорлигини ошириш бўйича ёълга қўйилган ишлар намойиш қилинди.
Муассаса фаолиятини рақамлаштириш ёъналишида яратилган “TozaLive” платформаси ва “TozaLive” мобил иловаси, уларнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, хизматлар сифатини назорат қилиш ва жараёнларни ягона тизим орқали бошқаришдаги имкониятлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
💬 Семинар давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятидан ташриф буюрган раҳбар ва мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ГПС мониторинг, онлайн кузатув, АИ назорат тизими, Ситуацион марказ ҳамда “TozaLive” рақамли ечимларини ўз ҳудудларида қўллаш имкониятлари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
♻️ Бундай тажриба алмашинуви ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда санитар тозалаш хизматларини замонавий, рақамли, шаффоф ва самарали бошқаришга хизмат қилади.
Семинар якунида ҳудудлараро ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашинувининг рамзи сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятидан ташриф буюрган раҳбар ва мутахассисларга эсдалик совғалари топширилди.
🤝 Тадбир самимий руҳда якунланиб, томонлар келгусида ҳам илғор тажрибалар алмашинуви, рақамли ечимларни жорий этиш ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр билдирдилар.
Сурхондарё вилояти "Тоза ҳудуд" Давлат муассасаси ахборот хизмати.










