Skip to content
Янгиликлар ва эълонлар

♻️ МАХСУС ТЕХНИКАЛАР ТАъМИРЛАНИБ, ҚАЙТА САФГА ҚАЙТАРИЛМОҚДА

#toza_hudud
♻️ МАХСУС ТЕХНИКАЛАР ТАъМИРЛАНИБ, ҚАЙТА САФГА ҚАЙТАРИЛМОҚДА
Жумладан, узоқ йиллар давомида фойдаланилган эски русумдаги махсус техникалар босқичма-босқич капитал ва жорий таъмирдан чиқарилиб, уларнинг агрегат ва механизмлари, гидравлик тизими, юриш қисми ҳамда чиқиндини юклаш ва зичлаш ускуналари техник кўрикдан ўтказилмоқда. 🎨 Шунингдек, техникаларнинг кузов қисмлари қайта тикланиб, бўёқлаш ишлари амалга оширилмоқда, ташқи кўриниши янгиланиб, фойдаланишга яроқли ҳолатга келтирилмоқда. 🚛 Ушбу ишларнинг асосий мақсади — мавжуд махсус техникаларнинг хизмат муддатини узайтириш, носозликлар сабабли юзага келадиган узилишларни камайтириш ҳамда маҳаллаларда маиший чиқиндиларни белгиланган график асосида ўз вақтида олиб чиқиш хизматининг узлуксизлигини таъминлашдан иборат. ⚙️ Эски техника — янгиланган ҳолат, янги имконият! Таъмирдан чиқарилган махсус техникалар яна хизмат сафига қайтарилиб, ҳудудларимиз тозалигини таъминлашга ёъналтирилмоқда.

Боғланиш

♻️ МАХСУС ТЕХНИКАЛАР ТАъМИРЛАНИБ, ҚАЙТА САФГА ҚАЙТАРИЛМОҚДА · Tozalive