Skip to content
Янгиликлар ва эълонлар

🅰ПФ-206-сон Фармон ижроси доирасида замонавий ускуна амалда намойиш этилди

#TozaHudud #Surxondaryo #YangiTexnika #Obodonlashtirish #Tozalik #Ekologiya
🅰ПФ-206-сон Фармон ижроси доирасида замонавий ускуна амалда намойиш этилди — 1
🅰ПФ-206-сон Фармон ижроси доирасида замонавий ускуна амалда намойиш этилди — 2
🅰ПФ-206-сон Фармон ижроси доирасида замонавий ускуна амалда намойиш этилди — 3
1 / 3
📰Мазкур ускуна Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарларига амалий тарзда намойиш этилди. Жараён давомида ускуна ишга туширилиб, унинг дарахт шох-шаббалари ва органик чиқиндиларни тезкор майдалаш имкониятлари кўрсатиб берилди. ⚙️Ускунадан фойдаланиш чиқиндилар ҳажмини камайтириш, уларни ташиш ва қайта ишлаш жараёнларини енгиллаштириш, шунингдек, ободонлаштириш ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. ♻️Айни пайтда мазкур ускуна “Тоза ҳудуд” ДМ томонидан харид қилинган бўлиб, келгусида муассасанинг 7 та туман филиалини ҳам шундай замонавий ускуналар билан таъминлаш режалаштирилган. 🌱 Замонавий технологиялар — тоза ва обод ҳудудлар сари муҳим қадам!

Боғланиш

🅰ПФ-206-сон Фармон ижроси доирасида замонавий ускуна амалда намойиш этилди · Tozalive