Янгиликлар ва эълонлар
🚶🏻♂️ТУМАН ФИЛИАЛЛАРИДА ҲАМ “АВТОМОБИЛСИЗ КУН” ФАОЛ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ
#World_Car_Free_Day #XALQARO_AVTOMOBILSIZ_KUN
1 / 10
Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” давлат муассасасининг туман филиаллари ходимлари ҳам бугунги “Автомобилсиз кун” экологик ташаббусида фаол иштирок этдилар.
Эрта тонгдан филиал ходимлари шахсий автомобиллардан фойдаланишни чеклаб, пиёда, велосипедда ва жамоат транспортларида иш жойларига етиб келдилар.
♻️ Ҳудудларда санитария тозалигини таъминлаш билан бир қаторда, атроф-муҳит мусаффолигини асраш ва экологик масъулиятни шахсий намуна орқали тарғиб қилиш ҳам “Тоза ҳудуд” жамоасининг муҳим вазифаларидан биридир.
🚶🏻♂️➡️Автомобилсиз бир кун — тоза ҳаво ва соғлом келажак сари муҳим қадам!










