Янгиликлар ва эълонлар
💼 ТАЙИНЛОВ
1 / 7
⚡️Бугун, 12-ноябр куни республика “Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси” раҳбарияти ҳамда Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан янги тайинланган раҳбар жамоага расман таништирилди.
Танишув давомида ҳудудда чиқинди полигонлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда соҳада белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Джамшид Алламуратов 1987-йил 8-февралда Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган. Маълумоти олий. 2014-йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги — муҳандис.
Меҳнат фаолияти давомида транспорт, техника хавфсизлиги ва чиқиндиларни бошқариш соҳаларида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасида транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, ГПС назорати бўйича етакчи мутахассис ҳамда “Тоза ҳудуд” давлат муассасасида моддий бойликлар ҳисоби бўйича бош мутахассис лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, “Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси” давлат муассасасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида раҳбарлик фаолиятини олиб борган.
💬
Джамшид Нортоджиевични янги масъулиятли лавозим билан табриклаймиз! Келгуси фаолиятида муваффақиятлар, куч-ғайрат ва улкан зафарлар тилаймиз!







