Skip to content
Янгиликлар ва эълонлар

♻️📹 ПЛАСТИК ИДИШ ТОПШИРИНг — 150 СЎМГАЧА РАҒБАТ ОЛИНг!

#Surxondaryo #Fandomat #Toza_hudud
♻️📹 ПЛАСТИК ИДИШ ТОПШИРИНг — 150 СЎМГАЧА РАҒБАТ ОЛИНг! — 1
♻️📹 ПЛАСТИК ИДИШ ТОПШИРИНг — 150 СЎМГАЧА РАҒБАТ ОЛИНг! — 2
♻️📹 ПЛАСТИК ИДИШ ТОПШИРИНг — 150 СЎМГАЧА РАҒБАТ ОЛИНг! — 3
1 / 3
Мазкур ташаббус Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Норвегиянинг чиқиндиларни автоматик йиғиш ва саралаш технологиялари соҳасида фаолият юритувчи ТОМРА компанияси ҳамкорлигидаги пилот лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда. 📍 Жарқўрғон туманида ўрнатилган фандомат орқали аҳоли пластик, шиша ва алюминий ичимлик идишларини алоҳида топшириши мумкин. 💰 Ҳар бир қабул қилинган идиш учун 150 сўмгача рағбат пули берилади. Фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра икки ёъналишдан бирини танлаши мумкин: 🔹 рағбат пулини Cлиcк электрон ҳамёнига ўтказиш; 🔹 маблағни хайрия ва дарахт экиш ташаббусларига ёъналтириш. Фандоматларнинг жорий этилиши пластик, шиша ва алюминий идишларни бошқа маиший чиқиндиларга аралаштирмасдан алоҳида йиғиш, уларни иккиламчи хомашё сифатида қайта ишлаш ҳамда чиқиндиларнинг атроф-муҳитга тушишини камайтиришга хизмат қилади. 🌱 Энг муҳими, ушбу ташаббус орқали аҳолининг экологик маданиятини ошириш, чиқиндиларни саралашни кундалик одатга айлантириш ҳамда фойдаланилган идиш ҳам иқтисодий қийматга эга ресурс эканини кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган. ♻️ Чиқиндини сараланг — табиатни асранг ва рағбат олинг!

Боғланиш

♻️📹 ПЛАСТИК ИДИШ ТОПШИРИНг — 150 СЎМГАЧА РАҒБАТ ОЛИНг! · Tozalive