Янгиликлар ва эълонлар
📹♻️ ЧИҚИНДИЛАРНИ САРАЛАШ — ТОЗА КЕЛАЖАК САРИ МУҲИМ ҚАДАМ!
#TozaHudud #Surxondaryo #ChiqindilarniSaralash #Ekologiya
1 / 2
🔴 Хавфли чиқиндилар
🟢 Шиша
🟡 Пластик ва алюминий
🔵 Қоғоз ва картон
✅ Контейнерлардан фойдаланиш жуда қулай ва гигиеник. Фуқаро контейнер олдидаги махсус педални босиши билан қопқоқ очилади ва чиқиндини қўл билан қопқоққа тегмасдан ташлаш имконияти яратилади.
🗑 Контейнерлар тўлгач, махсус чиқинди ташиш техникаси орқали уларга хизмат кўрсатилади. Бунда контейнернинг орқа қисмидаги махсус эшик очилиб, ичидаги сараланган чиқиндилар олиб кетилади ва белгиланган тартибда қайта ишлашга ёъналтирилади.
🗑Ушбу тизим чиқиндиларни манбанинг ўзида алоҳида йиғиш, қайта ишланадиган маҳсулотларни бошқа маиший чиқиндиларга аралашиб кетишининг олдини олиш ҳамда иккиламчи хомашё сифатида қайта муомалага киритишга хизмат қилади.
📍 Мазкур замонавий контейнерларни Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган.
Бу орқали чиқиндиларни саралашни кундалик одатга айлантириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ҳамда ҳудудларимиз тозалигини таъминлаш мақсад қилинган.


